Logo

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Будапештда Венгрия аксилтеррор маркази раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказди

Июль 22, 2025. 14:23 • 36 сония

69
Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Будапештда Венгрия аксилтеррор маркази раҳбарияти билан самарали музокаралар ўтказди

БУДАПЕШТ, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги делегацияси Будапештга ташрифи давомида Венгрия аксилтеррор маркази раҳбарияти билан музокара ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимиз делегацияси аъзоларини марказ директори генерал-майор Янош Хайдю қабул қилди. У ўзбекистонлик ҳамкасбларини марказ фаолиятининг асосий йўналишлари ва тузилмаси билан таништирди.

Учрашувда терроризмга қарши курашиш, хавфсизликни таъминлаш ва аҳолини ҳимоя қилиш соҳасида ўзаро ҳамкорлик ва тажриба алмашиш масалалари муҳокама қилинди.

Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, мутахассислар тайёрлаш ва ахборот алмашиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди. Ҳар икки томон минтақада ва ундан ташқарида террорчилик таҳдидларига қарши курашиш самарадорлигини ошириш бўйича ҳамкорликни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор эканлигини билдирди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш