Logo

Миср Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди

Март 29, 2024. 17:07 • 46 сония

164
Миср Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилишини тўлиқ қўллаб-қувватлайди

ҚОҲИРА, 29 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Миср Савдо ва саноат вазирлигининг Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) масалалари бўйича марказий департаменти бошлиғи Иман Рефаат Наср билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Иман Рефаат Наср Ўзбекистон ва Миср азалий дўстлик ҳамда мустаҳкам ишонч устунларига қурилган алоқаларини юқори баҳолаб, икки давлат халқаро ташкилотлар доирасида доимий равишда ташаббусларни ўзаро қўллаб-қувватлаб келаётганини билдирди.

Шу нуқтаи назардан, Миср томони Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилишини тўлиқ қўллаб-қувватлашини маълум қилди. Ташкилотга аъзолик ўзаро савдо ҳажмининг ошишига хизмат қилишига ишонч билдирилди.

Қайд этиш жоизки, 2023 йил февраль ойида Ўзбекистон Президентининг Қоҳирага буюрган ташрифи ўзаро савдо ва инвестиция йўналишини тамомила янги босқичга олиб чиқди. Шунингдек, янгиланган ўзаро манфаатли лойиҳаларни ишлаб чиқишга ва уларнинг амалий ижросига ўтишга пойдевор яратди. Жумладан, олий даражадаги ташриф доирасида ўтказилган бизнес-форум натижасида томонлар истиқболли инвестиция лойиҳаларини келишиб олган эдилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш