Миср Ўзбекистон билан транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда

Июль 06, 2026. 15:00 • 2 дақ

82
Миср Ўзбекистон билан транспорт соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда

ҚОҲИРА, 6 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчиси Мансурбек Қиличев Миср транспорт вазири Комил ал-Вазир билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар давомида Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш, икки минтақани боғловчи янги ва иқтисодий жиҳатдан арзон транспорт йўлакларини ташкил этиш истиқболлари атрофлича кўриб чиқилди.

Шунингдек ўқинг

Учрашувда Миср томони “Миср – Иордания – Ироқ стратегик уч томонлама ҳамкорлиги” формати доирасида амалга оширилаётган йирик инфратузилмавий ташаббуслар, хусусан, Қоҳира – Амман – Боғдод йўналишида янги темир ва автомобиль йўлларини қуриш режалари тўғрисида батафсил маълумот берди. Қайд этилишича, мазкур стратегик лойиҳанинг ҳаётга татбиқ этилиши истиқболда Ўзбекистон ва бутун Марказий Осиё минтақасининг Африка қитъаси бозорларига тўғридан-тўғри чиқишини ҳамда барқарор логистик боғлиқлигини таъминлашда муҳим кўприк бўлиб хизмат қилади.

Мулоқот якунида томонлар мамлакатларимиз ўртасида транспорт-логистика йўналишидаги алоқаларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш, соҳавий идоралар ўртасида ўзаро делегациялар алмашувини йўлга қўйиш, ҳамкорлик меморандумларини имзолашга тайёргарлик кўриш ҳамда қўшма лойиҳаларни ишлаб чиқишга қаратилган амалий чора-тадбирларни бошлаш юзасидан келишувга эришдилар.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш