Франция уюшмаси Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор

Январ 17, 2024. 11:39 • 2 дақ

• 236
Франция уюшмаси Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор

ПАРИЖ, 17 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонасида Франциянинг AGIRabcd» уюшмасининг Европа ва Осиё мамлакатлари бўйича директори ўринбосари Люк Солент билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига француз тили мутахассисларини юбориш ва улар иштирокида ўқувчиларга дарс бериш ва ўқитувчилар малакасини ошириш дастурларини амалга ошириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Люк Солент «AGIRabcd» уюшмаси ҳозирги кунда дунёнинг кўплаб минтақалари, жумладан Осиё, Африка ва Марказий Осиё давлатларида ўз лойиҳалари билан иштирок этаётганини билдирди.

Шунингдек ўқинг

«Уюшмамиз Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш соҳасидаги лойиҳаларни амалга оширишдан манфаатдор. Ўйлайманки, ўзаро саъй-ҳаракатларимиз туфайли юртингизда француз тилини ўрганадиганлар сони янада ошади», - деди у.

Франциянинг «AGIRabcd» уюшмаси 1983 йилда ташкил этилган нодавлат ташкилоти ҳисобланади. Уюшма турли соҳалар бўйича, жумладан таълим, тиббиёт, иқтисодиёт каби йўналишларда волонтёрлар, экспертларни турли давлатларга амалий ёрдам бериш учун юборади. Уюшма ҳар йили 120 дан ортиқ лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш