Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори 27-28 май кунлари ташриф билан Ўзбекистонга келади
Март 17, 2025. 07:07 • 2 дақ
• 95
ЖЕНЕВA, 17 март. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Женевадaги Бирлaшгaн Миллaтлaр Тaшкилоти бўлинмaси вa бошқa хaлқaро тaшкилотлaрдaги доимий вакили Эльдиёр Тошматов Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг Ўтиш даври ва ривожланган мамлакатлар бўлими бошлиғи Ҳабиб Aсан билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти бош директори Дарен Тангнинг жорий йил 27-28 май кунлари Ўзбекистонга бўлиб ўтадиган ташрифи доирасидаги амалий масалалар муҳокама қилинди.
Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг вазифаси – дунёда давлатлар ўртасида келишув ва битимлар асосида интеллектуал мулкни ҳимоя қилишни мувофиқлаштириш ҳамда шу соҳадаги турли шартнома ва конвенцияларнинг маъмурий бошқарувини таъминлашдан иборат.
Бугунги кунда дунёнинг 180 дан ортиқ давлати Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотига аъзо ҳисобланади. Ўзбекистон 1991 йил 25 декабрда мазкур ташкилотга аъзо бўлган. Бугунги кунда Ўзбекистон Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг 20 га яқин халқаро ҳужжатларини тасдиқлаган.
Ҳабиб Aсан Ўзбекистонда кузатилаётган жиддий модернизация ва ислоҳотлар жараёни Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти раҳбарияти томонидан юқори баҳоланаётганини ва сўнгги йилларда ташкилотнинг Ўзбекистон билан муносабатлари жадаллашганини таъкидлади.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг интеллектуал фаолият ва инновациялар натижаларини иқтисодиёт тармоқларига жорий этиш механизмларини такомиллаштириш, ҳудудий брендларни яратиш борасидаги изчил чора-тадбирлари Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотида юқори баҳоланаётир.
"Ўзбекистонга жорий йилнинг 27-28 май кунлари бўлиб ўтадиган ташриф Дарен Тангнинг Марказий Осиё мамлакатларига амалга ошираётган биринчи сафари ҳисобланади. Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти ушбу ташриф ва унинг доирасида бўлиб ўтадиган тадбирларга юқори даражада тайёргарлик кўрмоқда", деди Ҳабиб Aсан.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди