Ҳиндистоннинг етакчи кўп тармоқли шифохонаси Фарғона вилояти билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

Октябрь 30, 2024. 08:31 • 2 дақ

399
Ҳиндистоннинг етакчи  кўп тармоқли шифохонаси Фарғона вилояти билан ҳамкорликни йўлга қўймоқда

ДЕҲЛИ, 30 октябрь. /"Дунё" АА/. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров Ҳиндистоннинг "VED" кўп тармоқли шифохонаси директори Ваивхав Пател билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.



Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, учрашувда ушбу шифохона томонидан вилоятда халқаро кўп тармоқли клиника ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Ваивхав Пател "VED" клиникаси фаолияти, аҳолига хизмат кўрсатиш бўйича тўпланган тажриба, жарроҳлик амалиётлари бўйича маълумот тақдим қилди. Фарғона вилояти билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш ва аҳолига халқаро стандартларга асосланган тиббий хизмат кўрсатиш истиқболлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирди.

Шунингдек, ҳиндистонлик малакали мутахассисларни жалб қилган ҳолда маҳаллий тиббиёт ходимларининг билим ва кўникмаларини ошириш бўйича биргаликда амалга ошириладиган ишлар юзасидан фикр алмашилди.

Ҳиндистон делегация аъзолари қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун зарур бўлган бино-иншоотларни кўздан кечирди ҳамда ҳамкорликни ҳаётга тадбиқ этиш босқичлари юзасидан келашувларга эришилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш