"Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори АҚШда таҳсил олаётган стипендиатлар билан учрашди
Июнь 18, 2025. 10:12 • 35 сония
• 128
НЬЮ-ЙОРК, 18 июнь. /"Дунё" АА/. "Эл-юрт умиди" жамғармаси ижрочи директори Гулноза Исмоилова АҚШга амалий сафари давомида ушбу мамлакат олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган жамғарма стипендиатлари билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё"АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасида кечган мулоқот аввалида жамғарманинг жорий фаолият йўналишлари, унинг келгусидаги ривожланиш истиқболлари ва хорижда малакали миллий кадрларни тайёрлаш бўйича белгиланган вазифалар ҳақида сўзлаб берилди.
Жамғарманинг Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, замонавий билим ва кўникмаларга эга мутахассисларни тайёрлашнинг барқарор тизимини шакллантириш контекстидаги устувор йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.
Стипендиатлар ўз чиқишларида, жамғарманинг янги авлод талабаларини қўллаб-қувватлаш бўйича дастурларини амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди