Италиянинг чорвачилик соҳасидаги илғор тажрибаси ўрганилди
Июнь 21, 2024. 11:00 • 2 дақ
• 106
РИМ, 21 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитаси вакилларидан иборат мамлакатимиз делегациянинг Италияга хизмат сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташрифдан кўзланган мақсад чорвачилик соҳасида ҳайвонларни идентификация қилиш бўйича илғор тажрибани ўрганишдан иборат бўлди.
Мамлакатимиз делегацияси сафар чоғида Италия қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутасаддилари ва Чорвачилик уюшмаси раҳбарияти билан учрашувлар ўтказди.
Қайд этиш керакки, Италия қишлоқ хўжалигида муҳим ўрин тутади. Мамлакатнинг ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 30 фоизга тенг.
1944 йилдан буён фаолият юритиб келаётган Италия чорвачилик уюшмаси бугунги кунда мамлакат бўйлаб 19 та бўлим ва 20 та лабораторияга эга. Уюшмада 1500 нафар ветеринар, зоотехник ва бошқа мутахассислар чорвачилик хўжаликларига хизмат кўрсатади.
Уюшма томонидан мамлакат бўйлаб ҳайвонлар идентификацияси ўтказилиб, кундалик равишда хўжаликларда чорва ҳайвонлари кузатув таҳлил мониторинги юритилади.
Мулоқот чоғида Италия томони мамлакатимиз чорвачилик соҳасига инновацион усулларни жорий этиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш борасидаги ислоҳотларни амалга оширишда ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.
Ўзбекистон делегацияси вакиллари БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) қароргоҳида мазкур ташкилотнинг чорвачилик ва ветеринария департаменти мутасаддилари билан самарали музокаралар ўтказди.
Учрашув якунида чорвачилик соҳасида замонавий билим ва инновацияларни жорий этишда ФАОнинг халқаро экспертларини жалб қилиш ва янги ташаббусларни ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди