Ўзбекистон нашриётлари Душанбе халқаро китоб кўргазмасида иштирок этмоқда

Октябрь 24, 2026. 14:30 • 51 сония

• 75
Ўзбекистон нашриётлари Душанбе халқаро китоб кўргазмасида иштирок этмоқда
Ўзбекистон нашриётлари Душанбе халқаро китоб кўргазмасида иштирок этмоқда

ДУШАНБЕ, 24 октябрь. /“Дунё” АА/. Тожикистон миллий музейида “Душанбе китоб – 2026” XIV халқаро китоб кўргазмасининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу кўргазмада Ўзбекистон, Туркия, Эрон, Туркманистон, Россия, Беларусь, Ҳиндистон ва бошқа давлатлардан 30 га яқин нашриёт, матбаа корхонаси ва китоб савдоси ташкилотлари иштирок этмоқда.

Шунингдек ўқинг

Хусусан, Ўзбекистондан “Маҳорат” матбаа ижодий уйи, “Фан булоғи” нашриёти ва “Сурхондарё китоб олами” МЧЖ вакиллари турли жанрлардаги 200 дан ортиқ адабиёт билан қатнашмоқда.

Халқаро китоб кўргазмаси доирасида илмий-амалий конференциялар, янги китоблар тақдимотлари ва турли музокара учрашувларини ўтказиш кўзда тутилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш