Бангкокда Ўзбек тили байрами бўлиб ўтди

Октябрь 24, 2026. 15:00 • 54 сония

• 70
Бангкокда Ўзбек тили байрами бўлиб ўтди

БАНГКОК, 24 октябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси томонидан Ўзбек тили байрами кунига бағишлаб ватандошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда бош консул Фахриддин Султонов ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 37 йиллиги ҳамда унинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни, ёшлар ўртасида она тилига бўлган қизиқишни кучайтириш чора-тадбирлари ҳақида сўз юритди.

Иштирокчилар она тили миллий ўзликнинг энг муҳим қисми эканини, халқимизнинг тарихи ва маданиятини ўзида акс эттиришини таъкидлади. Учрашувда Ўзбекистон Омбудсмани Феруза Эшматова ҳам иштирок этди.

Ватандошларга 2026 йил 21 октябрда қабул қилинган лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосига оид қонунчиликка ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги қонун мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Тадбир доирасида ўзбек киноижодкорлари томонидан суратга олинган “Осмон қироли” бадиий фильми намойиш этилиб, мамлакатимизнинг сайёҳлик салоҳиятига оид материаллар тақдим қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш