Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги соҳасида илмий инновацияларни жорий этиш бўйича Италия тажрибаси ўрганилди
Июнь 16, 2025. 12:57 • 2 дақ
• 62
РИМ, 16 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва илмий-тадқиқот институтлари мутасаддиларидан иборат юртимиз делегация илғор хорижий тажрибаларни ўрганиш мақсадида амалий сафар билан Италияда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Сафар мамлакатимиз элчихонаси кўмагида БМТ Тараққиёт дастури ва Европа Иттифоқининг "Қишлоқ хўжалигида "яшил" иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш ва иқлим ўзгаришига мос билим ва инновацияларни ривожлантириш" лойиҳаси доирасида ташкил этилди.
Делегация аъзолари Европа Иттифоқи аграр сиёсати, хусусан, "Яшил" битим", "Даладан дастурхонгача" стратегияси ва Европа инновация ҳамкорлиги доирасида озиқ-овқат хавфсизлиги, сифат стандартлари ва қишлоқ хўжалиги барқарорлигини тарғиб қилиш бўйича Италияда амалга оширилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Италия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодий таҳлили кенгашининг илмий марказларида хорижлик ҳамкасблар билан учрашувлар ўтказилиб, экспериментал майдонларда олиб борилаётган илмий изланишлар кўздан кечирилди.
Ўзбекистон делегация аъзолари, шунингдек, Италиянинг Неаполь, Салерно, Бари ва Базиликата ҳудудларида бўлдилар. Ушбу ҳудудларнинг мева-сабзавотчилик, зайтун ва цитрус етиштириш, ғаллачилик, ўсимликлар ҳимояси, чорвачилик, сут маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳамда микробиология йўналишларидаги ютуқлари ва тажрибалари ўрганилди.
Икки мамлакат мутахассислари тупроқ эрозияси, сув танқислигини олдини олиш, ҳашаротларга қарши курашиш, биохилма-хилликни яхшилаш, қўшимча қиймат занжирини шакллантириш, чиқиндиларни камайтириш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ амалиётлар бўйича фикр алмашдилар.
Италия Қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари ва иқтисодий таҳлили кенгаши 1928 йилда ташкил этилган. Унинг таркибида турли қишлоқ хўжалиги тармоқларини қамраб олган 12 та илмий тадқиқот институтлари фаолият юритади. Ушбу илмий муассасалар 5000 гектардан иборат 66 та экспериментал хўжалик майдонларига эга. Уларда 2500 нафар илмий ходим турли йўналишларда илмий тадқиқот ишларини олиб боради.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди