Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети Ўзбекистон Халқаро қишлоқ хўжалиги университети билан биргаликда таълим соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга оширади
Декабрь 20, 2023. 11:24 • 2 дақ
• 400
ЛОНДОН, 20 декабрь. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг Лондондаги элчихонасида Буюк Британия Қироллик қишлоқ хўжалиги университети (Royal Agriculture University, RAU) раҳбари, профессор Питер Маккаффери ва Ўзбекистон Халқаро қишлоқ хўжалиги университети ректори Мунира Аминова ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Британия томонининг маълум қилишича, Қироллик аграр университетининг бакалавриат даражасидаги таълим дастурларини янги қўшма университет ўқув жараёнларига жорий этиш бўйича фаол босқич давом этмоқда. Абитуриентлар учун «Foundation» комплекс тайёргарлик дастурини ишга тушириш, шунингдек, янги университетда ўқув жараёнига «Ақлли қишлоқ хўжалиги», «Қишлоқ хўжалиги технологиялари», «Барқарор қишлоқ хўжалиги ва ресурслар», «Барқарор чорвачилик», «Халқаро бизнесни бошқариш» ва «Озиқ-овқат саноатида логистика» сингар олтита бакалавриат дастурини жорий этиш режалаштирилган.
Учрашув якунлари бўйича қишлоқ хўжалиги ва ветеринария соҳаларида таълим ҳамда илмий тадқиқотлар йўналишида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси