Латвия томони Ўзбекистонда халқаро мактаб ташкил этиш имкониятларини кўриб чиқмоқда
Июль 14, 2025. 14:05 • 43 сония
• 90
РИГА, 14 июль. /"Дунё" АА/. Юртимиз элчихонаси кўмагида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Латвиянинг Ахборот тизимлари ва бошқариш университети ("ISMA") раҳбарияти ҳамда "Cambridge Learning Center" ташкилоти вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот давомида таълим соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, қўшма дастурларини амалга ошириш ва таълим соҳасидаги илғор тажрибалар билан ўртоқлашиш масалалари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ҳудудида халқаро умумтаълим мактабини ташкил этиш ва ривожлантириш, уларнинг битирувчиларига инглиз тили бўйича халқаро сертификатлар тақдим этиш имконияти кўриб чиқилди. Бу ўзбекистонлик ёшларга Европанинг етакчи олий таълим муассасаларига қўшимча имтиҳонларсиз кириш имконини яратади.
Учрашув якунида жорий йил август ойида "ISMA" университети ва ҳамкор ташкилотлар вакилларининг Ўзбекистонга сафарини уюштириш, тегишли ташкилотлар билан халқаро мактаблар ташкил этиш бўйича музокаралар ўтказиш юзасидан келишувга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди