Малайзиянинг етакчи технопарки вакиллари Ўзбекистонга келишади

Октябрь 02, 2023. 10:54 • 2 дақ

• 236
Малайзиянинг етакчи технопарки вакиллари  Ўзбекистонга келишади

КУАЛА-ЛУМПУР, 2 октябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида "IT Park Uzbekistan" дастурий маҳсулотлар ва ахборот технологиялари технологик парки дирекцияси ва Малайзиянинг технология ва инновациялар бўйича тадқиқот акселератори (Malaysian Research Accelerator for Technology & Innovation – MRANTI) вакиллари ўртасида онлайн музокаралар ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Онлайн тадбир чоғида Малайзия томони Ўзбекистонда ахборот технологиялари соҳасини ривожлантириш ва дастурий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни жадаллаштириш учун яратилаётган инфратузилма ва шарт-шароитлар, "IT Park Uzbekistan" парки фаолияти, салоҳиятли резидентлар учун ишлаб чиқилган "Zero Risk" дастури билан яқиндан таништирилдиди.

Музокараларда Ўзбекистон ва Малайзиядаги стартап танловларида томонларнинг иштирокини рағбатлантириш, "IT Park Uzbekistan" ва MRANTI инновацион технопарки резидентлари ўртасида ҳамкорлик дастурларини йўлга қўйиш, стартапларни қўллаб-қувватлаш йўналишида ўзаро илғор тажрибани алмашиш юзасидан муштарак қизиқиш билдирилди.

Шунингдек ўқинг

Музокаралар натижасида Малайзия IT-компанияларининг Ўзбекистон бозорига киришида амалий кўмак кўрсатиш ва технопарклар резидентлари ўртасида "B2B" алоқаларни ривожлантириш бўйича келишувларга эришилди.

Шунингдек, жорий йил октябрь ойида Малайзия Фан, технология ва инновациялар вазирлиги ҳамда MRANTI агентлиги раҳбариятининг "IT Park Uzbekistan" технопаркига ва "IT Park Uzbekistan" делегациясининг MRANTI инновацион технопаркига амалий сафарларини амалга ошириш бўйича режалар ҳам белгилаб олинди.

MRANTI Малайзиянинг Фан, технология ва инновациялар вазирлиги ҳузурида ташкил этилган бўлиб, инновацион стартапларни қўллаб-қувватлаш бўйича мамлакатдаги етакчи агентлик ҳисобланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш