Давлат хизматчиларининг билим ва кўникмаларини оширишда Буюк Британиянинг нуфузли коллежи билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ноябрь 29, 2023. 09:27 • 2 дақ

446
Давлат хизматчиларининг билим ва кўникмаларини оширишда Буюк Британиянинг нуфузли коллежи билан ҳамкорлик йўлга қўйилади

ЛОНДОН, 29 ноябрь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчиси Равшан Усманов «Civil Service College» бош ижрочи директори Жонатан Пирс бошчилигидаги делегация билан музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда хорижий томонга Ўзбекистонда давлат хизматчиларининг билим ва кўникмаларини мунтазам равишда ошириб бориш, «Келажак лидерлари»ни шакллантиришнинг аҳамияти ҳамда янги авлод раҳбар кадрларини самарали тайёрлаш бўйича пировард мақсадлар ҳақида маълумот берилди.


Музокаралар давомида давлат хизматчилари фаолиятини мониторинг қилиш ва баҳолаш, раҳбар кадрлар учун мунтазам ўқув курсларини ташкил этиш бўйича «Civil Service College» вакилларининг фикрлари тингланди.

Шунингдек ўқинг


Британия томони республика туман ва вилоят ҳокимликлари вакиллари учун маҳорат дарслари, қўшма тренинг ва ўқув курсларини ташкил этиш бўйича илгари сурилган таклифларни тўлиқ қўллаб-қувватлади.


Музокаралар якунида жорий йил 5 декабрь куни Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан Тошкент шаҳрида ўтказиладиган «Истеъдодли давлат хизматчиларни ривожлантириш» мавзусидаги анжуманга Британия вакилларининг иштирок этиши бўйича келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш