Британия компанияси Янги Тошкент шаҳрида барпо этиладиган объектларни лойиҳалашда иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда

Ноябрь 26, 2024. 10:56 • 58 сония

155
Британия компанияси Янги Тошкент шаҳрида барпо этиладиган объектларни лойиҳалашда иштирок этишга қизиқиш билдирмоқда

ЛОНДОН, 28 ноябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Равшан Усманов Британиянинг "DFA" компанияси директори Жеймс Дауэн билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Жеймс Дауэн Ўзбекистонда қурилиш ва меъморчилик соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни эътироф этди. Шунингдек, "DFA" компанияси республикадаги манфаатдор идора ва корхоналар билан ҳамкорликларни йўлга қўйишга тайёрлигини билдирди.

Музокара давомида Янги Тошкент шаҳрида барпо этилиши режалаштирилаётган объектларнинг архитектура-қурилиш лойиҳаларини "DFA" компанияси мутахассислари иштирокида ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Учрашув якунида "DFA" компанияси ва Ўзбекистоннинг манфаатдор идора ҳамда ташкилотлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш тўғрисида келишиб олинди.

"DFA" компанияси йирик, мураккаб ва замонавий архитектура лойиҳалари бўйича ўз хизматларини тақдим этади. Муассаса Лондонда таъсис этилган. Ҳозирги кунга қадар компания томонидан жаҳоннинг кўплаб мамлакатларида йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилган.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш