Россиянинг Олтой ўлкаси тадбиркорлари Ўзбекистон билан савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга қизиқиш билдирмоқда

Сентябрь 21, 2026. 17:00 • 2 дақ

40

НОВОСИБИРСК, 21 сентябрь. /"Дунё" АА/. Россиянинг Олтой ўлкаси тадбиркорларидан иборат бизнес-миссияси Ўзбекистонга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Делегация таркибига ҳудуднинг агросаноат маҳсулотлари, ёғочсозлик ускуналари, озиқ-овқат, автокимё, маиший кимё, шунингдек, биологик фаол қўшимчалар (БФҚ) ва пардозлаш воситалари ишлаб чиқарувчи 8 та йирик компанияси вакиллари кирди. Улар Ўзбекистон билан ҳамкорликни фаоллаштиришдан манфаатдорлик билдирдилар.

Россия делегацияси аъзолари РФнинг Ўзбекистондаги Савдо ваколатхонаси, "Россия экспорт маркази" АЖнинг Тошкентдаги офиси, шунингдек, мамлакатимизнинг "Yoshlik Y", "Grand Pharm", "Дори-Дормон" АК раҳбарлари ҳамда маиший кимё ва озиқ-овқат саноати корхоналари вакиллари билан музокаралар ўтказдилар.

Иштирокчилар икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати, маҳсулотларни Ўзбекистонга экспорт қилиш хусусиятлари ҳамда қўшма корхоналар, хусусан, шифобахш пардозлаш воситалари ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масалалари бўйича атрофлича маълумот олдилар.

Хусусан, "Алфит" компанияси вакили Евгения Ермоленко "Grand Pharm" МЧЖдаги музокаралар чоғида маҳсулотни биргаликда чиқариш бўйича шартнома тузиш билан бирга, Ўзбекистон ҳудудида шифобахш пардозлаш воситалари ва БФҚ ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ниятида эканини билдирди.

Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигида ўтказилган учрашувда "Алфит" компанияси билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ривожлантиришнинг амалий қадамлари, жумладан, 2027 йил охирига қадар маҳаллий хомашёдан тайёр маҳсулот чиқарадиган қўшма корхона ташкил этиш масаласи муҳокама қилинди.

Бундан ташқари, "Алфит" компанияси "Aero Pharm Group", "DRUG PROMOTION", "Pharma Cosmos" ва "Young Pharm" МЧЖлари билан алоҳида учрашувлар ўтказиб, Олтой корхонасининг Ўзбекистон бозорига чиқиши ва ҳамкорликни йўлга қўйиш масалаларини кўриб чиқди.

Қайд этиш жоизки, Ўзбекистондан Олтой ўлкасига импорт қилинадиган маҳсулотларнинг асосий қисмини ҳўл ва қайта ишланган мева-сабзавотлар ташкил этади. Шунингдек, Ўзбекистондан Олтой ўлкасига пахта, тайёр тўқимачилик ва трикотаж маҳсулотлари ҳамда кимёвий толалар етказиб берилмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш