Россиянинг Томск вилоятидаги етакчи тадбиркорлар бизнес-миссия билан Ўзбекистонда бўлди
Май 05, 2025. 14:12 • 49 сония
• 91
ТОШКЕНТ, 5 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Россиянинг Томск вилояти тадбиркорларининг юртимизга бизнес-миссияси ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.

Бизнес-миссия Ўзбекистон ва Россия ҳудудлараро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида уюштирилди.
Сафар давомида Томск вилоятининг етакчи кимё ва нефть соҳасига ихтисослашган компания раҳбарлари ва Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги вакиллари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш юзасидан музокаралар ўтказилди. Музокаралар натижасида жорий йилнинг июнь ойида Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида икки томонлама ҳамкорлик бўйича "йўл харитаси"ни имзолашга келишиб олинди.
Шунингдек, Томск вилояти ишбилармон доиралари вакиллари "Ўзкимёсаноат", "Ўзбекнефтегаз", "ERIELL", ва "SANEG" каби етакчи корхоналарининг иқтисодий салоҳияти билан яқиндан танишди. Мазкур компаниялар мутасаддилари билан бўлиб ўтган мулоқотлар чоғида эса ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Бош консулхона маълумотига кўра, бугунги кунда Ўзбекистон Томск вилоятининг асосий ташқи иқтисодий шерикларидан бири ҳисобланади. Россиянинг ушбу ҳудудидан Ўзбекистонга ёғоч, машинасозлик ва озиқ-овқат маҳсулотлари экспорт қилинмоқда.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди