Ўзбекистон делегацияси Эдинбургда бўлиб ўтган Халқаро электротехника комиссияси Бош Ассамблеясида қатнашди
Октябрь 28, 2024. 09:23 • 2 дақ
• 162
ТОШКЕНТ, 28 октябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори Акмал Жуманазаров бошчилигидаги юртимиз делегациясининг жорий йил 21-25 октябрь кунлари Эдинбург шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро электротехника комиссияси Бош Ассамблеясида иштироки ташкил этилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Бош Ассамблея доирасида Агентлик раҳбарияти Британия стандартлар институти вакили Пинг Ю билан учрашув ўтказди.
Унда Ўзбекистон ва Британия стандартлаштириш соҳасида ҳамкорлик муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболлари, алоқалар кўламини кенгайтириш, ташкилотлар фаолиятини такомиллаштириш, соҳага ахборот технологияларини жорий этиш, стандартлар таржимаси, Британия ҳукумати ва халқаро грантларни жалб этиш ва республика кадрларини тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар давомида мамлакатлар ўртасида техник тартибга солиш, стандартлаштириш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Стандартлаштириш, маҳсулотлар, жараёнлар ва хизматларни сертификатлаш, менежмент тизимларини сертификатлаш, тренинг ва ўқув курслари, савдода техник тўсиқларни қўллаш бўйича келишув ва Жаҳон савдо ташкилотининг ахборот марказини бошқариш каби мавзуларга алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон делегацияси, шунингдек, Франция, Польша, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатларнинг стандартлаштириш ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси