Ўзбекистон ва Эрон қўшма туризм қўмитасини тузиш ҳамда ЮНЕСКО доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилмоқда
Январ 12, 2025. 11:05 • 44 сония
• 310
ТЕҲРОН, 13 январь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Фариддин Насриев Эроннинг Маданий мерос, туризм ва ҳунармандчилик вазири Сейед Ризо Солеҳи Амири билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Мулоқот чоғида Эрон томони сўнгги йилларда икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари турли соҳаларда ривожланиб бораётганини мамнуният билан қайд этиб, Президент Масъуд Пезешкиён мамлакатимиз билан ҳамкорликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётганини эътироф этди.
Сейед Ризо Солеҳи Амирининг қайд этишича, Эрон Президенти туризм соҳасида Ўзбекистон билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ўзаро сайёҳлар сонини ошириш каби масалаларни алоқаларни тараққий эттиришда муҳим деб билади.
Мулоқот давомида Ўзбекистон-Эрон қўшма туризм қўмитасини тузиш ҳамда ЮНЕСКО доирасида ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашув якунида Эрон томони Ўзбекистоннинг туризм соҳаси вакилларини жорий йил 11-14 февраль кунлари Теҳронда ўтказилиши режалаштирилган 18-халқаро туризм кўргазмасига таклиф этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси