Logo

Қозоғистоннинг Мангистау вилояти делегацияси Қорақалпоғистон Республикасида бўлди

Октябрь 04, 2023. 20:19 • 2 дақ

85
Қозоғистоннинг Мангистау вилояти делегацияси Қорақалпоғистон Республикасида бўлди

ОҚТОВ, 4 октябрь. /«Дунё» АА/. Қозоғистоннинг Мангистау вилояти акими ўринбосари Канат Кульджанов бошчилигидаги делегация жорий йилнинг 27 сентябрь - 1 октябрь кунлари Қорақалпоғистон Республикасида бўлди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.



Делегациясига Ўзбекистоннинг Оқтов шаҳридаги бош консули Отабек Турсинбеков ҳамроҳлик қилди.

Қозоғистон делегацияси раҳбари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарход Эрманов томонидан қабул қилинди. Учрашувда туризм ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида икки томонлама ҳамкорликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Мангистау вилояти  вакиллари И.В.Савицкий номидаги Қорақалпоғистон Республикаси давлат санъат музейига ташриф буюришди. Меҳмонлар музей экспонатлари билан яқиндан танишиб, бу ерда намойиш этилаётган асарларнинг аҳамиятини юқори баҳоладилар.

Читайте также

Музейнинг мажлислар залида Қорақалпоғистон Республикаси туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳамда Мангистау вилояти ҳокимлиги ўртасида туризм соҳасида Ҳамкорлик меморандумини имзолаш маросими бўлиб ўтди. Тадбир доирасида икки ҳудуд туроператорларининг B2B форматидаги учрашувлари ташкил этилди.

Бундан ташқари, Қозоғистон вакиллари Чимбой туманидаги қорақалпоқ ва қозоқ ўтовларини ишлаб чиқариш устахонаси фаолиятини кўздан кечирдилар. Устахона меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди ва келгусида қозоқ ўтовларини буюртма бериш  бўйича келишиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш