Logo

Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим ва инновация соҳасида келишувларга эришди

Февраль 15, 2026. 11:22 • 52 сония

97
Ўзбекистон ва Венгрия олий таълим ва инновация соҳасида келишувларга эришди

БУДАПЕШТ, 15 февраль. /“Дунё” АА/. Жиззах политехника институти ректори Алишер Усмонқулов таълим соҳасида ЎзбекистонВенгрия ҳамкорлигини кенгайтириш мақсадида Будапештга ташриф буюрди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф давомида Обуда университети ректори Левенте Ковач ҳамда ушбу олий таълим муассасасининг факультет ва илмий-тадқиқот институтлари раҳбарлари билан музокаралар ўтказилиб, томонлар академик, илмий ва инновацион ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Учрашувда икки мамлакат олий таълим муассасалари ўртасидаги шерикликни кенгайтириш, қўшма таълим дастурлари, илмий-тадқиқот лойиҳалари ва инновацион инфратузилмани ривожлантиришга қаратилган қатор келишувларга эришилди.

Замонавий илмий-технологик платформаларни яратиш, академик алмашинувларни кенгайтириш, илғор таълим амалиётларини жорий қилиш, илмий ишланмаларни тижоратлаштириш бўйича қўшма ташаббусларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар институционал алоқаларни янада мустаҳкамлаш, университетлар ўртасидаги алоқаларни кенгайтириш ва Ўзбекистондаги олий таълим ислоҳотларини қўллаб-қувватлаш учун венгриялик ҳамкорларнинг илмий-технологик салоҳиятини жалб қилишдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади.

        Мулоқот якунида эришилган келишувлар икки мамлакатнинг тегишли идоралари, таълим муассасалари ва манфаатдор ташкилотларининг яқиндан мувофиқлаштириши остида тизимли ва босқичма-босқич амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш