Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари ва Саудия Арабистони элчиси 2026 йилда қўшма тадбирларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар
Февраль 09, 2026. 23:00 • 30 сония
• 606
ТОШКЕНТ, 9 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Бахромжон Аълоев бугун Саудия Арабистони элчиси Саад бин Носир бин Абдуллоҳ Абу Ҳаймед билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
ТИВ маълумотига кўра, томонлар икки томонлама ҳамкорликнинг устувор йўналишларини, жумладан савдо-иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш, маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш ҳамда аввал эришилган келишувларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.
2026 йилда ўзаро манфаатли бўлган турли йўналишларда қўшма тадбирларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
“Дунё” АА олган сурат
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Миср инвесторлари Ўзбекистонда иккита янги шакар заводи барпо этади
Инвестициялар•Февраль 13, 2026. 16:14
Ўзбекистон Президенти Оҳангарондаги замонавий маиший техника маҳсулотларини ишлаб чиқариш корхонасини бориб кўрди
Президент•Февраль 13, 2026. 15:15
Чехияда махсус муассасада сақланаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди
Ҳамкорлик•Февраль 13, 2026. 15:01
Буюк Британиянинг Марказий Осиё ва Озарбайжон бўйича савдо вакили илк бор Ўзбекистонга ташриф буюради
Иқтисодий дипломатия•Февраль 13, 2026. 15:00
Ўзбекистон Президенти мис қувурлари ва фитинглар ишлаб чиқариш корхонасида бўлди
Президент•Февраль 13, 2026. 14:57
Барчаси
