Logo

Ватандошларга қонуний фаолият юритиши учун тегишли тушунтиришлар берилди

Февраль 15, 2026. 13:08 • 45 сония

55
Ватандошларга қонуний фаолият юритиши учун тегишли тушунтиришлар берилди

САНКТ-ПЕТЕРБУРГ, 15 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон консулхонаси дипломатлари Санкт-Петербург шаҳридаги “Монолит-Строй” МЧЖда вақтинчалик меҳнат фаолиятини олиб бораётган ватандошлар билан учрашув ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот давомида ватандошларга консуллик хизматлари ҳамда миграция соҳасидаги янги қонунчилик нормалари ҳақида тушунтириш берилди. Хусусан, хорижда бўлган фуқароларни вақтинчалик консуллик ҳисобига олиш тизими юзасидан атрофлича маълумот берилди.

Россия ҳудудида ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштириш, меҳнат фаолиятини қонуний тарзда олиб бориш ҳамда ижтимоий, молиявий қийин аҳволга тушиб қолган фуқароларимиз учун кўрсатиладиган ёрдам турлари юзасидан ахборот берилди.

Бундан ташқари, уларни террорчилик, экстремизм ҳамда ноқонуний наркотик воситалари айланмаси билан боғлиқ жиноятларга жалб қилишнинг олдини олиш мақсадида тегишли тушунтириш ишлари олиб борилди. Фуқаролар нотаниш шахсларнинг банк карталарига пул ўтказмаслик, улардан юк ва жўнатмаларни олмасликка чақирилди.

Шу билан бирга, ташриф давомида фуқароларнинг яшаш ва иш шароитлари ўрганилиб, уларнинг саволларига атрофлича жавоб берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш