Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги янада чуқурлаштирилади

Май 01, 2024. 20:27 • 2 дақ

• 390
Ўзбекистон ва Саудия Арабистонининг энергетика соҳасидаги ҳамкорлиги янада чуқурлаштирилади

АР-РИЁЗ, 2 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси кўмагида энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациянинг Саудия Арабистонига амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

28-30 апрель кунлари бўлиб ўтган ташриф давомида делегация аъзолари Саудия Арабистонининг Шарқия минтақасида бўлиб, ҳудуддаги саноат зоналари ва корхоналар фаолияти билан яқиндан танишди.


Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси "Saudi Aramco" раҳбарияти билан энергетика соҳасида икки томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш ва ушбу соҳада янги истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.


Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов Саудия Арабистони энергетика вазири Шаҳзода Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд учрашув ўтказди.

Шунингдек ўқинг


Мулоқот аввалида Абдулазиз Ол Сауд жорий йил 2-3 май кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган халқаро инвестиция форумида қатнашиш учун мамлакатимизга бораётганини билдирди.  У ташриф доирасида қатор учрашувлар режалаштирилганини маълум қилди ва ушбу муҳим тадбир муваффақиятли ўтишига ишонч билдирди.


Учрашув доирасида энергетика соҳасидаги илғор компаниялар томонидан аниқ йўналишлар ва фаолият турлари бўйича тақдимотлар ўтказилди.


Мамлакатимиз делегацияси, шунингдек, Ар-Риёз шаҳрида бир қатор Саудия Арабистони компаниялари раҳбарлари билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди. 

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш