Logo

Қатар тараққиёт жамғармаси билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилади

Май 01, 2024. 09:14 • 28 сония

307
Қатар тараққиёт жамғармаси билан қўшма лойиҳалар ишлаб чиқилади

ДОХА, 1 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев Қатар тараққиёт жамғармаси (QFFD) бош директори ўринбосари Султон Ал-Асийрий билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Элчи "QFFD" билан ҳамкорликда Самарқанддаги Бибихоним масжидини реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилаётгани учун Қатар томонига миннатдорлик билдирди.

Учрашув давомида таълим, соғлиқни сақлаш, ва иқтисодий имкониятларни кенгайтириш йўналишларида қўшма лойиҳаларини ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.

Ўзбекистонда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш йўналишида олиб борилаётган кенг кўламли ишларда хорижий ҳамкор сифатида Қатар тараққиёт жамғармасини жалб қилишга келишилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш