Саудия компанияси Ўзбекистондан хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари ва ҳамшираларни ишга жалб этиш таклифини билдирди
Май 18, 2024. 10:30 • 44 сония
• 411
АР-РИЁЗ, 18 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчиси Нодиржон Тургунов Саудия Арабистонининг "Kdot Partners" компанияси ижрочи директори Файсал ал-Довуд билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда меҳнат соҳасида Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасида йўлга қўйилган ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш, Саудияда ишлаётган юртдошларимиз ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаш ва қонуний миграцияни ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Файсал ал-Довуд икки давлат ўртасида алоқалар барча жабҳаларда ривожланиб бораётганини, саудиялик ишбилармон доира вакилларининг Ўзбекистонга инвестиция киритишга қизиқиши ортганини таъкидлади. У мамлакатимизнинг "Gold Step Construction" компанияси билан ҳамкорлик меморандуми имзолаганини қайд этди. Маълум қилинишича, компания Ўзбекистондан хизмат кўрсатиш соҳаси вакиллари, техниклар ва ҳамшираларни ишга жалб этишга эътибор қаратмоқда.
"Ушбу соҳа мутахассисларига Саудия Арабистонида талаб жуда юқори. Шуни инобатга олиб биз ўзбек томони билан ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишдан манфаатдормиз", деди у.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия билан таълим соҳасида эришилган келишувлар амалиётда ўз натижаларини кўрсатмоқда
Ўзбекистон ва Сербия пойтахтлари ўртасида ҳамкорлик янада ривожлантирилади
Туркий давлатлар дезинформацияга қарши биргаликда курашади