Тошкент ва Париж Франция олий таълим муассасалари консорциуми иштирокида Ўзбекистонда қўшма университет ташкил этиш истиқболларини муҳокама қилмоқда
Декабрь 15, 2023. 16:13 • 2 дақ
• 167
ПАРИЖ, 15 декабрь. /«Дунё» АА/. Парижда Ўзбекистон делегациясининг Франция Маданият вазирлиги халқаро ҳамкорлик департаменти раҳбари Мэтью Бертон билан учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва Франция ўртасидаги маданий-гуманитар соҳадаги ўзаро ҳамкорликнинг ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар олий даражадаги ташрифлар натижасида эришилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни фаоллаштириш зарурлигини таъкидладилар.
Франция томони Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳада икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади ва Лувр музейида очилган «Ўзбекистон воҳаларининг мўъжизалари. Карвон йўллари чорраҳасида» кўргазмаси ва Араб дунёси институтида ташкил этилган «Самарқандга йўл. Ипак ва олтин мўъжизалари» намойишини юқори даражада ташкил этилганини қайд этди.
Томонлар, шунингдек, музей иши ва тарихий обидаларни реставрация қилиш соҳасида мутахассислар тайёрлаш масаласи бўйича ҳамкорликни давом эттиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон делегацияси Парижда Франция Олий таълим ва тадқиқотлар вазирлигининг Халқаро ва Европа бўйича ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Мануэл Буар билан учрашув ўтказди.
Суҳбат чоғида икки давлат ўртасидаги таълим соҳасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.
Хусусан, томонлар олий даражадаги ташрифлар чоғида эришилган қўшма лойиҳаларни амалга оширишда ҳамкорликни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратдилар.
Мануэль Боуар Ўзбекистоннинг маданий-гуманитар соҳадаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади, айниқса, Франция Президенти Эммануэл Макроннинг яқинда Ўзбекистонга бўлиб ўтган ташрифи, шунингдек, 2021 ва 2022 йилларда ўтказилган Ўзбекистон–Франция таълим форумларини алоҳида таъкидлади.
Учрашувда, шунингдек, Франция олий таълим муассасалари консорциуми иштирокида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон–Франция университетини ташкил этиш масаласи кўриб чиқилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди
Венгриянинг нуфузли университет ва компаниялари билан ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Рединг университетининг Ўзбекистонда кампусини очиш масаласи муҳокама қилинди