Сурхондарёлик тадбиркорлар Беларуснинг Могилёв вилоятида чорвачилик лойиҳаларини амалга оширмоқда

Ноябрь 17, 2026. 11:00 • 2 дақ

• 86
Сурхондарёлик тадбиркорлар Беларуснинг Могилёв вилоятида чорвачилик лойиҳаларини амалга оширмоқда

МОГИЛЁВ, 17 ноябрь. /“Дунё” АА/. Беларуснинг Могилёв вилояти Климович туманида ўзбекистонлик инвесторлар иштирокида 2 минг бош қорамолни боқиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича фаол ишлар бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил июль ойида Беларусга амалга оширган ташрифининг биринчи амалий натижаси сифатида Сурхондарё вилояти тадбиркорлари томонидан Климович туманида “Уз-Бел партнер” ва “УзБелСурхон Агро” чорвачилик хўжаликлари ишга туширилди. Ҳозирда фермаларда боқиш учун 500 дан зиёд қорамол жойлаштирилди.

Шунингдек ўқинг

Хусусий равишда, “Уз-Бел партнер” хўжалигида бугунги кунга қадар 350 бош қорамолни боқиш бошлаб юборилди. Йил охирига қадар уларнинг сонини 600 тага етказиш, кейинги йилнинг январидан эса Ўзбекистонга ҳамёнбоп гўшт маҳсулотларини етказиб беришни йўлга қўйиш режалаштирилган.

Ўзбекистонлик тадбиркорларнинг Беларусдаги фойдаланилмаётган чорвачилик мажмуаларини модернизация қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва замонавий наслчилик молларни олиб келиш борасидаги лойиҳалари маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш