Ўзбекистон Ҳиндистон соғлиқни сақлаш соҳасининг етакчи муассасалари билан ҳамкорликни фаоллаштирмоқда
Май 04, 2024. 12:19 • 2 дақ
• 531
ЧЕННАЙ, 4 май. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги элчиси Сардор Рустамбоев Тамил Наду штати маъмурий маркази маркази – Ченнай шаҳрига амалий ташрифи доирасида "Dr. Rela" кўптармоқли шифохонаси ижрочи директори Иланкумаран Калиамурти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзаро мулоқот чоғида мамлакатимизда сўнгги йилларда амалга оширилаётган кенг кўламли ўзгаришлар жараёни, жумладан, соғлиқни сақлаш тизимини замонавий талаблар даражасида ислоҳ қилиш, ушбу соҳадаги халқаро алоқаларни ривожлантириш учун яратилаётган қулай муҳит ҳақида сўзлаб берилди.
Ҳиндистоннинг "Aakash" ва "Pratiksha" кўптармоқли шифо масканларининг Ўзбекистондаги муваффақиятли фаолияти, мамлакатимиз тиббиёт олий таълим муассасаларида 5 минг нафардан кўпроқ ҳинд йигит-қизлари таълим олаётганига алоҳида эътибор қаратилди.
Иланкумаран Калиамурти Ўзбекистонда ҳаётга татбиқ этилаётган янгиланиш жараёнидан хабардорлигини маълум қилиб, соғлиқни сақлаш соҳасида биргаликда ишлаш истиқболларидан манфаатдорлик билдирди.
Учрашувда мамлакатимизда "Dr. Rela" кўптармоқли шифохонаси билан ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди ва шу мақсадда биргаликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар режаси бўйича келишувга эришилди.
Шунингдек, "Dantech Dental Lab" тиш касалликлари шифохонаси бошқарувчи раҳбари доктор Варун Гунасилан билан бўлиб ўтган мулоқот чоғида ҳам ўзаро ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси