Logo

Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тўртта йирик энергетика лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди

Август 19, 2025. 10:47 • 42 сония

65
Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тўртта йирик энергетика лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзоланди

КОБУЛ, 19 август. /"Дунё" АА/. Афғонистоннинг "TOLO news" ахборот агентлиги телеканалида Ўзбекистон энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг ушбу мамлакатга ташрифига бағишланган дастур намойиш этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Теледастурда  сафар давомида Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасида тўртта йирик энергетика лойиҳасини амалга ошириш бўйича битим имзолангани хабар қилинган.

"Бугун биз имзолаётган ушбу шартнома Ўзбекистон Президентининг бевосита қўллаб-қувватлаши натижасидир. Бу лойиҳа Афғонистон саноатининг ривожланишида муҳим роль ўйнайди", – дея қайд этган Ўзбекистон энергетика вазири ўз интервьюсида.

Таъкидланишича, мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида Ўзбекистондан Афғонистонга 800 МВтдан 1000 МВтгача электр энергиясини етказиб бериш имкони яратилади. Бу эса, ўз навбатида, мамлакатда электр энергияси таъминоти тақчиллигини бартараф этишга ёрдам беради. 

"Шунингдек, мазкур лойиҳалар нафақат мамлакатни электр энергия билан таъминлайди, балки Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий тикланишига ёрдам беради", – дейди телеканал мухбири.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш