Logo

Ўзбекистон Европа чегара ва соҳилни қўриқлаш агентлиги билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

Февраль 22, 2025. 14:53 • 35 сония

135
Ўзбекистон Европа чегара ва соҳилни қўриқлаш агентлиги билан ҳамкорликни мустаҳкамлайди

ВАРШАВА, 22 февраль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон элчихонаси ходими Европа чегара ва соҳилни қўриқлаш агентлиги ("Frontex" ) ташқи алоқалар бўлими раҳбари Гийом де Рокиньи-Ирань билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Европа Иттифоқи билан кўп томонлама муносабатларнинг устувор йўналишлари, хавфсизлик соҳасидаги халқаро тажриба ва глобал миқёсдаги долзарб тенденциялар муҳокама қилинди. Шунингдек, халқаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

"Frontex" 2004 йилда Европа Иттифоқи ташаббуси билан ташкил этилган бўлиб, Европа давлатлари ўртасида чегара ва соҳил хавфсизлигини таъминлаш, миграция жараёнларини мувофиқлаштириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кучайтиришда муҳим ўрин тутади.

Томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни қўллаб-қувватлашга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш