Ўзбекистон ва Эрон ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилмоқда
Январ 02, 2024. 12:44 • 54 сония
• 235
ТЕҲРОН, 3 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Фариддин Насриев Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Протокол бош департаменти директори Мохсен Мортазоий Фар билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт-коммуникация, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мамлакатларимиз ўртасидаги турли даражадаги ўзаро ташрифлар фаоллашаётгани қайд этилди.
Шунингдек, томонлар кун тартибида турган муҳим масалалар ва ўтказилиши режалаштирилган қўшма тадбирлар режаси юзасидан ҳам фикр алмашдилар.
Бундан ташқари, Ўзбекистон билан Эрон ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ва транспорт-коммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси