Logo

Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва Малайзиянинг Перлис давлат университети ўртасида қўшма таълим дастурлари амалга оширилади

Май 28, 2025. 11:50 • 54 сония

67
Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали ва Малайзиянинг Перлис давлат университети ўртасида қўшма таълим дастурлари амалга оширилади

КУАЛА-ЛУМПУР, 28 май. /"Дунё" АА/. Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари Отабек Султанбеков бошчилигидаги делегация Малайзияга сафари давомида Перлис давлат университети раҳбарияти билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда мазкур университет проректори Моҳд Шукри билан олий таълим, фан ва инновациялар соҳасида Ўзбекистон университетлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Хусусан, Тошкент давлат техника университетининг Олмалиқ филиали билан ҳамкорлик алоқалари ўрнатиш, металлургия, кимё-технологиялари, энергетика ва машинасозлик йўналишларида қўшма таълим дастурларини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди. Икки олий таълим муассасалари ўртасида профессор-ўқитувчилар ва талабалар алмашинувини йўлга қўйиш, ҳамда илмий тадқиқотларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегацияси аъзолари Перлис давлат университетнинг электроника ва электротехника, инженеринг, кимёвий муҳандислик, автоматизациялаш каби қатор соҳаларда замонавий ускуналар билан жиҳозланган лабораториялари фаолияти билан ҳам танишди.

Перлис давлат университети 2001 йилда ташкил этилган бўлиб, рейтинги бўйича мамлакатнинг 17-давлат олий таълим муассасаси ҳисобланади. Университетда электроника, механика, кимё ва фуқаролик муҳандислиги каби соҳаларда бакалавриат, магистратура ва докторантура дастурлари мавжуд.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш