Ўзбекистон ва Швеция экстремизмнинг олдини олиш бўйича тажриба алмашди
Сентябрь 16, 2026. 14:30 • 2 дақ
• 72СТОКГОЛЬМ, 16 сентябрь. /“Дунё” АА/. Президентнинг диний-маърифий масалалар бўйича маслаҳатчиси, Халқаро ислом академияси ректори Музаффар Комилов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Швецияда Зўравон экстремизмнинг олдини олиш маркази (CVE) вакиллари билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Учрашув давомида Ўзбекистон томони мамлакатда зўравон экстремизм ва радикаллашувнинг олдини олиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берди.
Иштирокчилар профилактик ёндашувлар, диний саводхонлик даражасини ошириш, таълим ва илмий тадқиқотларни ривожлантириш, жамиятнинг турли институтлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти юзасидан фикр алмашди.
Экстремизмнинг олдини олиш соҳасидаги халқаро тажриба ва илмий ёндашувларга алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар далилларга асосланган тадқиқотлар, илмий ва амалий ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Музокаралар чоғида радикаллашувнинг олдини олишда таълим ва диний маърифатнинг ўрни, турли ижтимоий институтлар ўртасида кенг қамровли ҳамкорлик зарурлиги муҳокама қилинди.
Учрашув якунлари бўйича томонлар Ўзбекистон ва Швеция ўртасида ушбу йўналишларда ҳамкорликни изчил давом эттириш ва экстремизмнинг олдини олиш йўналишида тажриба алмашишга келишиб олди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси

