Ўзбекистон ва АҚШ икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида ишламоқда
Апрель 08, 2026. 12:35 • 52 сония
• 110
ВАШИНГТОН, 8 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтонда АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“АҚШ савдо вакили, элчи Жеймисон Грир билан ўтказилган учрашувда америкалик инвесторларнинг Ўзбекистонга нисбатан ортиб бораётган қизиқишини муҳокама қилдик, – деб ёзди бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Биз икки томонлама савдо муносабатларини ўзаро манфаатли асосда тартибга солувчи келишувлар устида иш олиб бормоқдамиз.
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлагани учун элчи жанобларига ўз миннатдорлигимни билдираман”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси