Logo

Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси билан учрашди

Апрель 07, 2026. 16:16 • 57 сония

71
Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Вашингтонда Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси билан учрашди

ВАШИНГТОН, 7 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева АҚШ пойтахтида Америка - Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси, элчи Сержио Гор билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“АҚШ пойтахтида ҳамкасбим, Америка–Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши ҳамраиси, элчи Сержио Гор билан самарали учрашув ўтказдик, – деб ёзди бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Унда мамлакатларимиз ўртасидаги ишбилармонлик ҳамкорлигининг асосий масалаларини муҳокама қилдик. Учрашув Кенгаш фаолияти расман бошланиши арафасида бўлиб ўтди.

Ушбу тузилма Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасидаги бизнес алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қиладиган самарали майдонга айланиши шубҳасиз. Бунга мамлакатларимиз Президентларининг қатъий сиёсий иродаси мустаҳкам замин яратмоқда.

Ишбилармонлик дастури давом этмоқда”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш