Вашингтонда Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилиши бўлиб ўтди
Апрель 07, 2026. 17:22 • 59 сония
• 65
ВАШИНГТОН, 7 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Вашингтонда бўлиб ўтган Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши йиғилишида иштирок этди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Кеча Вашингтон шаҳрида мамлакатларимиз ишбилармон доиралари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгаши расман ўз фаолиятини бошлади, – деб ёзди бугун Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўзининг telegram-каналида. – Кенгаш қўшма бизнес ташаббуслари учун мустаҳкам институционал асос яратишга қаратилган. Учрашув якунида ўзаро англашув меморандуми имзоланди.
Кенгашнинг ташкил этилишига икки давлат Президентлари ўртасида қарор топган юксак даражадаги ишонч замин яратди. Кенгаш ҳамраиси, элчи Сержио Гор таъкидлаганидек, сўнгги бир йил давомида АҚШ Марказий Осиёда стратегик шерикликни мустаҳкамлаш борасидаги қатъий интилишларини амалда тасдиқлади”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси