Ўзбекистон ва Буюк Британия давлат хизмати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

Июль 18, 2026. 14:00 • 2 дақ

56
Ўзбекистон ва Буюк Британия давлат хизмати соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда

ЛОНДОН, 18 июль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Бошқарув самарадорлиги агентлиги делегацияси давлат хизмати соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва бошқарув сифатини юксалтириш мақсадида Буюк Британияга хизмат сафарини амалга оширди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ташриф доирасида Британия давлат тузилмалари, дунёнинг етакчи таълим ва тадқиқот марказлари, жумладан, Оксфорд университети, Лондон иқтисодиёт ва сиёсий фанлар мактаби, Қиролича Мэри университети ҳамда Лондон Империал коллежи вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Томонлар давлат бошқаруви самарадорлигини ошириш, давлат хизмати тизимини такомиллаштириш, раҳбар кадрларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш, инсон ресурсларини бошқариш механизмларини ривожлантириш, давлат сиёсатини амалга оширишнинг замонавий воситаларини жорий этиш ҳамда ижро интизомини таъминлаш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, замонавий таълим дастурларини ишлаб чиқиш, давлат бошқаруви соҳасида илмий ва академик ҳамкорликни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

Музокаралар давомида давлат хизматчилари учун малака ошириш дастурларини ташкил этиш, илғор хорижий тажрибани жорий этиш, қўшма таълим ва тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон ва Буюк Британия ўртасидаги институционал ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш