Ўзбекистон Криминология тадқиқот институти ва Венгрия Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар академияси жиноятчиликни олдини олиш бўйича қўшма илмий изланишлар олиб боради

Сентябрь 21, 2024. 13:26 • 2 дақ

• 337
Ўзбекистон Криминология тадқиқот институти ва Венгрия Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар академияси жиноятчиликни олдини олиш бўйича қўшма илмий изланишлар олиб боради

БУДАПЕШТ, 21 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Криминология тадқиқот институти директори Бахтиёр Бердиалиев бошчилигидаги мамлакатимиз делегациясининг Венгрияга ташрифи давом этмоқда, деб хабар қиляпти "Дунё" АА мухбири.

 Жумладан, Криминология тадқиқот институти директори Бахтиёр Бердиалиев Венгрия Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар академияси (Полиция академияси) бошлиғи генерал-майор Габор Ковач билан музокара ўтказди.


Шунингдек ўқинг

"Венгрия ва Ўзбекистон нафақат стратегик ҳамкор давлатлар, балки ундан ҳам яқинроқдир, яъни қардош халқлардир. Биз ота-боболаримиз Энасой ва Урал дарёлари атрофида яшаган туркий халқлардан келиб чиққанидан фахрланамиз. Бу буюк тарихимизни биз авлодлар ҳеч қачон унутмаймиз. Ўзбекистонликлар учун эшикларимиз доимо очиқ. Барча соҳаларда ҳамкорликка тайёрмиз",  деди академия бошлиғи.


Венгрия томони билан гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний муомаласига қарши курашиш ва озодликдан маҳрум этилган шахслар билан суҳбат ўтказиш орқали жиноятни олдини олиш соҳаларида қўшма илмий изланишлар олиб бориш юзасидан аҳдлашиб олинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш