Ўзбекистон Британиянинг паррандачилик саноатини ривожлантириш бўйича тажрибасини ўрганмоқда
Август 12, 2025. 11:40 • 2 дақ
• 43
ЛОНДОН, 12 август. /"Дунё" АА/. Мамлакатимиз элxихонаси кўмагида Ўзбекистон ва Британия парранда саноати вакиллари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Ўзбекистон томонидан "Паррандасаноат" уюшмаси раиси биринчи ўринбосари Улуғбек Аҳмедов ҳамда Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Абдурасул Болтаев иштирок этди. Хорижий томондан эса Британия паррандачилик кенгашининг ижрочи директори Ричард Гриффитс, "Aviagen UK" раҳбари Блейк Уилямсон ва "Cobb Europe" компаниясининг экспорт бўйича директори Стюарт Баррель қатнашди.
Музокаралар чоғида паррандачилик йўналишида ўзаро савдо алоқаларини кучайтириш, наслли паррандалар етиштириш соҳасида ҳамкорлик қилиш ва бу борадаги сертификатлаш тизимини томонлар учун мақбуллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Британияда фаолият юритувчи компанияларнинг мазкур соҳадаги илғор тажрибасини ўрганишга алоҳида эътибор қаратилди.
Британия паррандачилик кенгаши мамлакатда парранда гўшти саноати бўйича миллий савдо уюшмаси ҳисобланади ва унга 70 дан ортиқ компаниялар аъзо бўлган.
"Aviagen Group" паррандаларни селекция қилиш бўйича жаҳонда етакчи саналади. Компания 1923 йилда ташкил этилган. Гўштга ихтисослашган паррандалар селекцияси бўйича жаҳон бозорининг 80 фоиз улуши мазкур компания ҳиссасига тўғри келади. "Aviagen UK" фабрикалари зотдор парранда наслларини бутун дунёга экспорт қилишда ҳам етакчидир.
"Cobb Europe" дунёдаги энг йирик ва илғор бройлер наслчилик компанияларидан биридир. Ташкилот 1916 йилда ташкил этилган.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди
Ўзбекистон ва Миср тўқимачилик саноатида истиқболли келишувларга эришди