Дубайда Ўзбекистон ва БАА ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида бизнес семинар бўлиб ўтди
Июнь 23, 2025. 09:33 • 1 дақ
• 88
ДУБАЙ, 23 июнь. /"Дунё" АА/. Дубай Савдо-саноат палатасида "Ўзбекистон-Дубай" бизнес семинари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

100 дан ортиқ бизнес вакилларини ўзида жамлаган мазкур бизнес семинар, Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, мамлакатимиз элчихонаси ҳамда Дубай Савдо саноат палатаси билан биргаликда ташкил этилди.
Иқтисодий тадбирда Ўзбекистон томонидан Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Бухоро ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари вакиллари ҳамда ушбу ҳудудлардаги тадбиркорлар қатнашди. БАА томонидан эса "Haliburg Group", "Dubai Investment Park", "Alfa Star Group", "Kanoo Group", "Fly Dubai", "Ghazanfar Group" каби бир қатор юқори салоҳиятга эга бўлган етакчи компаниялар раҳбарлари иштирок этди.
Ўзбекистон дипломатлари тадбирнинг очилиш қисмидаги тақдимотларида юртимизнинг иқтисодий салоҳияти, амалга оширилган ислоҳотлар ва уларнинг самарали натижалари, инвестициявий муҳит, ҳамда ҳамкорлик йўналишлари тўғрисида батафсил маълумот бердилар.
Шунингдек, Ўзбекистон-БАА ўртасида инфратузилма, саноат, соғлиқни сақлаш, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги, энергетика, туризм ва бошқа соҳаларда фаолият юритаётган ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида В2В шаклида учрашув ташкил этилди. Унда савдо-иқтисодий ва инвестициявий шерикликни жадаллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Бизнес-семинар якунида БАА компаниялари вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга бизнес-миссиясини ташкил этиш, мавжуд қўшма лойиҳалар портфелини кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Ўзбекистон ва Олтой ўлкаси узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга интилмоқда
Ўзбекистон ва Туркия транспорт соҳасидаги ҳамкорлик янги босқичга кўтарилади
Наманган–Гуйян: умумий қиймати 1,1 миллиард долларлик шартнома ва келишувлар имзоланди