Гданьскда Ўзбекистон–Польша ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

Июнь 16, 2026. 14:30 • 2 дақ

96
Гданьскда Ўзбекистон–Польша ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди
Гданьскда Ўзбекистон–Польша ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди
Гданьскда Ўзбекистон–Польша ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди
Гданьскда Ўзбекистон–Польша ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди
Гданьскда Ўзбекистон–Польша ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди
Гданьскда Ўзбекистон–Польша ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди

ГДАНЬСК, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Польшанинг Гданьск шаҳрида икки мамлакатнинг давлат тузилмалари, ишбилармон доиралари ва экспертлар ҳамжамияти вакиллари иштирокида Ўзбекистон–Польша ҳамкорлик форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўзбекистон элчихонаси дипломатлари, “IT Park Uzbekistan” вакиллари ҳамда ватандошлар иштирок этди.

Польша томонидан Миллий савдо палатаси вице-президенти Анджей Шумовский, Поморье воеводлиги маршали ўринбосари Адам Гаврилик, Поморье воеводлигининг собиқ воеводаси Дариуш Дрелих, депутатлар ва минтақанинг етакчи компаниялари вакиллари қатнашди.

Форум давомида Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий, туризм ва IT соҳасидаги имкониятлари, янгиланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясининг асосий йўналишлари ҳамда сўнгги йилларда мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижалари тақдим этилди.

Хорижий инвесторлар учун яратилган шарт-шароитлар, жумладан, солиқ ва божхона имтиёзлари, эркин иқтисодий зоналар фаолияти, транспорт-логистика инфратузилмаси ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Иштирокчилар ҳудудлараро ҳамкорликни чуқурлаштириш, саноат кооперацияси ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларини муҳокама қилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбирда сўзга чиққан Адам Гаврилик минтақа Ўзбекистон билан саноат, логистика, таълим ва инновациялар соҳаларида амалий ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдор эканини маълум қилди.

Ўз навбатида, Анджей Шумовский Польша бизнесининг Марказий Осиёдаги асосий иқтисодий ҳамкорлардан бири ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш учун истиқболли майдон сифатида Ўзбекистонга қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади.

Форум доирасида Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари ва “Термиз халқаро савдо маркази” эркин савдо зонаси фаолиятига бағишланган видеоматериаллар намойиш этилди.

Анжуман доирасида B2B ва G2B форматларида музокаралар ўтказилиб, уларнинг якунида бир қатор ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш бўйича дастлабки келишувларга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш