Рязаньда Ўзбекистон маданияти ва миллий мероси тарғиб қилинди

Июнь 16, 2026. 15:00 • 2 дақ

81
Рязаньда Ўзбекистон маданияти ва миллий мероси тарғиб қилинди
Рязаньда Ўзбекистон маданияти ва миллий мероси тарғиб қилинди
Рязаньда Ўзбекистон маданияти ва миллий мероси тарғиб қилинди
Рязаньда Ўзбекистон маданияти ва миллий мероси тарғиб қилинди
Рязаньда Ўзбекистон маданияти ва миллий мероси тарғиб қилинди
Рязаньда Ўзбекистон маданияти ва миллий мероси тарғиб қилинди

МОСКВА, 16 июнь. /“Дунё” АА/. Россиянинг Рязань шаҳрида маданиятлараро мулоқотни кенгайтириш, ватандошлар билан муносабатларни ривожлантириш ҳамда Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий меросини оммалаштиришга қаратилган қатор маданий тадбирлар бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўтказилган тадбирлар давомида “Олмос” ўзбек миллий-маданий мухторияти томонидан “Маданиятлар уйғунлиги” халқаро этнофестивали бўлиб ўтди. “Мода с Акцентом” лойиҳасининг якуний босқичи бўлган ушбу тадбир Ўзбекистон, Россия ва Беларусдан 200 нафардан ортиқ иштирокчини, жумладан, дизайнерлар, модельерлар, халқ амалий санъати усталари ва ижодий соҳа вакилларини бир жойга жамлади.

Фестиваль доирасида минтақа халқларининг анъанавий ва замонавий мотивларини ўзида уйғунлаштирган либослар тўпламлари намойиш қилинди. Ўзбекистон амалий безак санъати унсурлари, миллий матолари ва Шарқнинг бадиий образлари замонавий дизайн ечимини топган ижод намуналари алоҳида қизиқиш уйғотди.

“Олмос” миллий-маданий мухторияти раҳбари Зулайҳо Қодированинг сўзларига кўра, бундай лойиҳалар халқлар ўртасидаги маданий алоқаларни мустаҳкамлаш, ўзаро англашувни ривожлантириш ва бой маънавий меросни келажак авлодлар учун асраб-авайлашга хизмат қилади.

Шунингдек, июнь ойи бошида Рязань шаҳрига Ташқи ишлар вазирлиги Консуллик-ҳуқуқий департаменти бошлиғи ўринбосари Рустам Назаров бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси ташриф буюрди.

Делегация таркибидан Ташқи ишлар ва Ички ишлар вазирликлари, Ёшлар ишлари ва Миграция агентликлари, Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар билан алоқалар қўмитаси, Бухоро вилояти прокуратураси ҳамда Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси вакиллари ўрин олди.

Ташриф давомида Рязань вилояти ҳокимияти ва ҳудуддаги таълим муассасалари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Уларда асосий эътибор ташкилий ва қонуний меҳнат миграцияси механизмларини такомиллаштириш, Ўзбекистон фуқароларини ҳуқуқий ва таълимий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни кучайтириш масалаларига қаратилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш