Латвияда Ўзбекистон делегацияси иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

Май 15, 2026. 19:25 • 2 дақ

177
Латвияда Ўзбекистон делегацияси иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Латвияда Ўзбекистон делегацияси иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Латвияда Ўзбекистон делегацияси иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Латвияда Ўзбекистон делегацияси иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Латвияда Ўзбекистон делегацияси иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

РИГА, 19 май. /“Дунё” АА/. Латвия Савдо-саноат палатасида Ўзбекистон экспортчилар уюшмаси ва “Савдони ривожлантириш компанияси” АЖ иштирокида Ўзбекистон–Латвия бизнес-форуми бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Латвиядаги элчихонаси кўмагида ташкил этилган тадбирда икки мамлакат расмийлари, ишбилармон доира вакиллари, экспортга йўналтирилган корхоналар, логистика компаниялари, савдо-саноат ташкилотлари раҳбарлари ва инвесторлар иштирок этди.

Форумда иштирокчиларга Ўзбекистонда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, инвестиция муҳитини яхшилаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди.

Саноат соҳасининг жадал ривожланиши, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг экспорт салоҳияти, икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда Ўзбекистон экспортчи компаниялари томонидан махсус тақдимот ўтказилди. Унда тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат, қурилиш, кимё ва бошқа саноат тармоқлари маҳсулотларини етказиб бериш имкониятлари намойиш этилди.

Ўзбекистонлик тадбиркорлар экспорт қилинадиган маҳсулотлар тури, ишлаб чиқариш қувватлари, халқаро сертификатлаш тизимлари ҳақида маълумот бериб, Европа бозори билан ҳамкорликни кенгайтиришга тайёрлигини билдирди.

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Латвия компаниялари вакиллари ўртасида B2B форматида учрашувлар ташкил этилди. Музокаралар давомида томонлар тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, маҳсулотларни етказиб бериш, логистика, қўшма дистрибьюторлик, Ўзбекистон маҳсулотларини Латвия логистика инфратузилмаси орқали Европа Иттифоқи бозорларига олиб чиқиш имкониятини муҳокама қилди.

Делегация вакиллари учун Рига портига ташриф уюштирилди. Унда тадбиркорлар порт инфратузилмаси, омбор мажмуалари имкониятлари, юкларни сақлаш ва қайта ишлаш шароитлари, шунингдек, амалдаги транспорт-логистика механизмлари билан танишди.

Мулоқот якунида томонлар қўшимча музокаралар ташкил этиш ҳамда савдо ва логистика соҳасидаги ҳамкорликнинг аниқ йўналишларини ишлаб чиқиш бўйича дастлабки келишувларга эришди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш