Хитойнинг Гуандун провинциясида Ўзбекистон ёшлари учун таълим ва маданий дастур ташкил этилди

Май 18, 2026. 19:55 • 58 сония

27
Хитойнинг Гуандун провинциясида Ўзбекистон ёшлари учун таълим ва маданий дастур ташкил этилди
Хитойнинг Гуандун провинциясида Ўзбекистон ёшлари учун таълим ва маданий дастур ташкил этилди
Хитойнинг Гуандун провинциясида Ўзбекистон ёшлари учун таълим ва маданий дастур ташкил этилди

ГУАНЧЖОУ, 18 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги делегацияси Хитойнинг Гуанчжоу ва Шэньчжэнь шаҳарларида ташкил этилган таълим ва маданий дастурда иштирок этди, деб хабар беради ИА “Дунё” мухбири.

Дастур давомида иштирокчилар сунъий интеллект бўйича ўқув курсларида, каллиграфия дарсларида, спорт ва маданий тадбирларда қатнашди. Шунингдек, улар таълим муассасалари, маданий объектлар, инновацион таълим ва қишлоқ хўжалиги марказларига ташриф буюрди.

Хусусан, “Gaoxin Education Group” ва “Hengli Experimental School” таълим муассасаларидаги учрашувлар доирасида Хитой таълим тизимида амалий ёндашувлар, ёшлар ривожи ва халқаро ҳамкорлик ташаббуслари ҳақида батафсил маълумот тақдим этилди.

Шунингдек ўқинг

Тадбир иштирокчилари ёшлар дипломатияси ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик орқали икки мамлакат ўртасидаги кўп йиллик дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидлади.

Дастур сўнггида делегация аъзоларига сертификат тантанали тарзда топширилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш