Ал-Кувайтда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш бўйича Ўзбекистон-Ироқ музокаралари бўлиб ўтди
Июль 07, 2026. 11:00 • 2 дақ
• 105
АЛ-КУВАЙТ, 7 июль. /“Дунё” АА/. Кувайтда Ўзбекистон ва Ироқ элчихоналари вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Ироқнинг Кувайтдаги вакили Али ал-Тайи билан икки мамлакат ўртасидаги сиёсий, савдо-иқтисодий, транспорт, консуллик ва маданий-гуманитар соҳалардаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда келгусидаги истиқболлари муҳокама қилинди.
Томонлар ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш, шерикликни кенгайтириш ва қўшма тадбирларни биргаликда ташкил этиш бўйича алоҳида тўхталиб ўтди.
Музокаралар давомида минтақалараро транспорт коридорларини ривожлантириш, ушбу йўналишда икки давлат вазирликлари ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорликни фаоллаштириш бўйича фикр алмашилди.
Савдо алоқаларини кенгайтириш мақсадида божхона соҳасида ўзаро маъмурий ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ҳужжат лойиҳасини келишиш жараёнини тезлаштиришга келишиб олди.
Шу билан бирга, ироқлик тадбиркорлардан иборат делегациянинг Тошкентга режалаштирилаётган ташрифи ҳамда унинг доирасида қўшма бизнес-форум ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида Ироқ дипломати Ўзбекистон томонидан билдирилган таклиф ва ташаббусларни юқори баҳолаб, барча йўналишларда ваколатли идоралар билан яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёрлигини билдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси