Ўзбекистон ва Хитой таҳлилчилари янги ташаббусларни муҳокама қилди
Июнь 08, 2026. 20:25 • 2 дақ
• 44
ШАНХАЙ, 8 июнь. /“Дунё” АА/. “Тараққиёт стратегияси” маркази директори Элдор Туляков бошчилигидаги делегациянинг Шанхайга ташрифи доирасида “Ўзбекистон – Хитой 10+10” мавзусида форум бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Ўзбекистон ва Хитойнинг етакчи экспертлари, ташқи сиёсий идоралар, хавфсизлик органлари, иқтисодий тузилмалар, таҳлил марказлари ҳамда академик доиралар вакиллари иштирок этди.
Форум кун тартибидан “Хитой – Марказий Осиё” кенгайтирилган формати доирасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш ўрин олди.
Музокаралар давомида иқтисодий ҳамкорлик, сиёсий-дипломатик алоқалар, ислоҳотлар жараёни ҳамда икки томонлама муносабатларни ривожлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди. Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни чуқурлаштириш, ислоҳотларни мувофиқлаштириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини белгилаб олди.
Тадбир Ўзбекистон ва Хитой таҳлил марказлари ўртасида юқори даражадаги экспертлар мулоқоти учун муҳим майдонга айланди.
Форум якунида иштирокчилар таҳлил марказлари ўртасидаги ўзаро алоқаларни ривожлантириш узоқ муддатли ҳамкорлик ва стратегик шерикликнинг устувор йўналишларини ишлаб чиқишда муҳим аҳамият касб этишини қайд этди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси