Logo

Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси еткизилди

Январ 28, 2024. 12:35 • 33 сония

387
Мисрдан Ўзбекистонга гепатит C га қарши дори воситаларининг навбатдаги партияси еткизилди

ҚОҲИРА, 28 январь. /"Дунё" АА/. Миср ҳукумати томонидан 2025 йилга қадар умумий қиймати 4,2 миллион доллар бўлган жами 800 минг дона С гепатитига қарши "Даклатасвир" ва "Софосбувир", В гепатитига қарши "Энтекавир" дори воситаларининг берилиши бўйича келишувга эришилган эди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Бугунга қадар умумий қиймати 696 минг АҚШ долларига тенг бўлган мазкур дори воситалари мамлакатимизга босқичма-босқич юборилди.


27 январь куни Миср ҳукумати томонидан С гепатитига қарши "Sofosbuvir-400mg" дори воситасининг навбатдаги партияси етказиб берилди. Умумий 6720 дона "Sofosbuvir-400mg" дори воситалари Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Вирусология илмий-текшириш институти томонидан шифоталаб беморларга тақсимланади.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш