Тошкентда «Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги» II халқаро форуми бўлиб ўтади

Октябрь 02, 2026. 09:30 • 2 дақ

• 82
Тошкентда «Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги» II халқаро форуми бўлиб ўтади

РИМ, 2 октябрь. /“Дунё” АА/. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) штаб-квартирасида Ўзбекистон элчиси Абат Файзуллаев ушбу ташкилот бош директори Цюй Дунъюй билан учрашув ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Музокаралар чоғида айни пайтда амалга оширилаётган қўшма лойиҳалар, шунингдек, истиқболда ишга туширилиши режалаштирилган янги дастурлар муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

ФАО бош директори Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришлар натижасида салмоқли ютуқларга эришилганини қайд этди. У Ўзбекистон раҳбарининг озиқ-овқат хавфсизлиги, ирригация ва аграр соҳада илм-фанни ривожлантириш масалаларига қаратаётган эътиборини, шунингдек, мазкур йўналишдаги ташаббуслари ва ютуқларини алоҳида олқишлади.

Бундан ташқари, Тошкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган «Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган ривожланаётган мамлакатларнинг озиқ-овқат хавфсизлиги» II халқаро форумига (LLDC2) тайёргарлик кўриш ҳамда форум доирасида ўтказиладиган тадбирларда юқори мартабали вакилларнинг иштироки билан боғлиқ масалалар кўриб чиқилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш